Американинг Air Products компанияси Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводи бўйича 1 миллиард долларлик шартнома имзолади

Источник: Air Products

Саноат газ ишлаб чиқарувчи Air Products and Chemicals (APD.N) пайшанба куни Ўзбекистон ҳукумати ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан мамлакатдаги табиий газни қайта ишлаш заводини сотиб олиш, эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича 1 миллиард долларлик шартнома имзолаганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Йилига 1,5 миллион тонна синтез-газ ишлаб чиқариш қувватига эга ишлаб чиқариш мажмуаси “Ўзбекнефтгаз” давлат энергетика компанияси таркибига киради, дея хабар берилади компания хабарида.

Синтез-газдан иситиш, энергия ишлаб чиқариш ёки водород, аммиак, метанол ва синтетик углеводород ёқилғиларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин.

Келишув доирасида Air Products Ўзбекистондаги GTL комплекси таркибида иккита йирик ҳаво ажратиш қурилмаси, иккита йирик автотермик риформинг ва водород ишлаб чиқариш блокини сотиб олади, эгалик қилади ва бошқаради ҳамда ва узоқ муддатли шартнома асосида кислород, азот, водород ва синтез-газ етказиб беради.

Air Products and Chemicals —  Америка кимё компанияси, саноат газлари ишлаб чиқарувчиси. Компаниянинг бош офиси Пенсильвания штатининг Аллентаун шаҳрида жойлашган.

2022 йил учун Forbes Global 2000 дунёдаги энг йирик очиқ компаниялари рўйхатида Air Products & Chemicals 550-ўринни эгаллади. Fortune 500 АҚШнинг энг йирик компаниялари рўйхатида 350-ўринни эгаллади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.