Андижон шаҳар собиқ ҳокими қамоқхонада вафот этиши сабаблари маълум қилинди

Хайдаров
Фото: хокимият Андижанской области

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров 5 мартга ўтар кечаси ўзи даволанаётган ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Тошкент шаҳридаги маҳкумлар касалхонасида вафот этган. Бу ҳақда “Газета.уз” Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Асосий ташхис: юрак ишемик касаллиги, стенокардия (функционал синф 3-даражаси), инфарктдан кейинги кардиосклероз, коронар қон томирлар стендлаш операциясидан кейинги ҳолат, гипертония касаллиги III босқич, артериал гипертензия-III, хавф-IV (ўта юқори).

Ҳозирда шаҳар махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Аввалроқ 2022 йил декабрида 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров вафот этгани хабар берилган эди.

2017 йилдан 2019 йил октябрь ойига қадар Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида молиявий жиноятлар содир этганликда гумонланиб, шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари билан 2022 йилнинг 6 июнь куни ҳибсга олинган.

2022 йил декабрида Баҳром Ҳайдаров 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди. У Республикаси Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисмининг «а» ва «в» бандлари («бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ўта йирик миқдорда ўғирлик қилиш»), 209-моддаси 2-қисми («уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб мансаб сохтакорлигини амалга ошириш») ва 243-моддаси («Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш») билан айбдор деб топилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.