Тошкентдан оқиб ўтувчи Қорақамиш канали оқ тусга кирди (видео)

Фото: потребитель.уз

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва вилоятидан оқиб ўтувчи Қорақамиш канали ҳолатида ўзгаришлар кузатилаётгани юзасидан интернет фойдаланувчилари хавотир билдирмоқда.

Маҳаллий аҳоли канални видеога олиб, интернетга жойламоқда, уларда канал оқ тусга кирганини кўриш мумкин.

Фойдаланувчилар ушбу вазият юзасидан ташвишга тушиб, канал рангининг ўзгариши саноат корхоналари томонидан чиқиндилар ташланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.