Андижонда учта автомобиль иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

дтп
Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага кўра, Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий муносабат эълон қилди.

“2024 йил 04 апрель куни соат 15:30 ларда, Хўжаобод тумани “Мустақилликни 27 йиллиги” МФЙ ҳудудидан ўтган, А 373-М39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ош” автомобиль йўлининг 441 км.да, Ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Г.А. “Кобалт” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтган вақтида, ўз йўналишида қаршисидан келаётган, Ҳайдовчи, 1991 й.йилда туғилган А.Б. “Дамас” автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир қилган”, – дейилади хабарда.

Дамас автомашинаси тўқнашув натижасида бошқарувни йўқотган ва ўзи билан бир йўналишда ёнма-ён келаётган, Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги “Москвич-412” русумли автомашинасига бориб урилган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида, “Кобалт” автомашинаси ҳайдовчи А.Г. “Бош чаноқ суягининг ёпиқ синиши, кўкрак қафасининг эзилиши”, “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси Б.А. “Бош чаноқ суягининг хамда ўнг елка ва умров суякларинг ёпиқ синиши”, “Дамас” автомашинаси йўловчиси 1995 йилда туғилган А.О. “Чап оёқ болдир суягиларинг ёпиқ синиши”, ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси ШТТЁМга ёткизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай “Кобалт” автомашинаси ҳайдовчи А.Г. ва “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси Б.А.лар шифохонада вафот этган.

Мазкур холат юзасидан, Хўжаобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчиларимиздан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига доимо риоя қилиб юришликларини сўраймиз.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.