Андижонда Nexia-3 ҳайдовчиси 63 ёшли аёлни уриб юборди

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда Андижонда йўлни белгиланмаган  жойидан ўтаётганда аёлларни «Нексия 3» уриб кетгани акс этган видео тарқалди.

«Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 22 апрель соат 11:40 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи 1970 йилда туғилган Х.И. Nexia-3 автомашинасида Асака тумани «Янги сор» МФЙ ҳудудида кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 1962 йилда туғилган Ф.И.ни (аёл) уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган», – дейилади хабарда.

Ушбу ЙТҲ натижасида, пиёда Ф.И. олган тан жароҳати сабаб шифохонага мурожаат қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.