Нега давлат органлари таҳририят сўровларига жавоб бермаяпти

Фото: Canva.com

Жорий йил бошидан буён 10 ой ўтди, бу давр давомида Anhor.uz таҳририяти томонидан турли давлат органларига таҳририят сўровлари фаол юбориб турди. Таҳририят давлат ташкилотлари томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қай даражада риоя этаётганини аниқлаш мақсадида мурожаатларга берилган жавобларни таҳлил қилди.

*Таҳририят сўрови — журналистлар ёки таҳририят ходимлари томонидан муайян мавзу ёки воқеа юзасидан расмий изоҳ ёки маълумот олиш мақсадида давлат органлари, ташкилотлар ёки бошқа ахборот манбаларига юбориладиган расмий сўров.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонуннинг 19-бандига асосан”.

2023 йилнинг 10 ойи давомида Anhor.uz таҳририяти томонидан давлат органларига 85 та таҳририят мурожаати юборилган. Anhor.uz таҳририяти 85 та мурожаатнинг атиги 19 тасига ўз вақтида жавоб олди.

Умуман жавоб бермади

Жорий йилда Anhor.uz сайтидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлигига тўртта таҳририят сўрови юборилган бўлиб, уларга жавоб олинмаган. (2202/1-сонли, 0405/3-сонли, 3105/3-сонли, 0607/03-сонли сўровлар).

Anhor.uz сайти Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигига учта таҳририят сўровини юборди, бироқ Маданият вазирлиги уларнинг бирортасига ҳам жавоб бермади. (1002/2-сонли, 1408/1-сонли, 27-07/1-сонли).

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига учта сўров юборилган бўлса-да, уларга жавоб олинмади. (№1404/1, №0607/04, №1008/1-сонли).

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва бандлик вазирлигига 3 та сўров юборилди, улар жавобсиз қолди. (2808/2-сонли, 1708/02-сонли, 1108/2-сонли).

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги битта таҳририят сўровини жавобсиз қолдирди. (№ 0507/1)

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Anhor.uz таҳририятининг иккита сўровига жавоб бермади. (2808/3-сонли, 0607/01-сонли).

Жавоб беришди, бироқ ҳаммаси эмас

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги таҳририятнинг тўртта мурожаатидан фақат биттасига жавоб берди. (0504/2-сонли, 0504/2-сонли, 16.10/01-сонли)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўққизта мурожаатдан фақат учтасига жавоб берган. (№0405/1, №1605/1, №2205/1, №0306/1, №0406/1, №2407/1).

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Anhor.uz сайтининг бешта мурожаатидан фақат иккитасига жавоб берди. (2002/1-сонли, 2106/1-сонли, 0906/3-сонли).

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мурожаатлардан бирига жавоб бермади. (№ 0702/1)

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мурожаатлардан бирига жавоб бермади. (№ 3005/1)

Жавоб беришди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, АОКА.

Энг тезкор жавоб Қурилиш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинди.

Anhor.uz сайтида “Бизга жавоб беришмади” махсус рукни мавжуд бўлиб, унда муҳаррирлар давлат органлари сўровларга жавоб бермаган ҳолатларини ҳужжатлаштиради. “Бизга жавоб беришмади” рукни билан танишинг.

Асель Абатова

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.