ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 ўрин пастлади

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 ўрин пастлади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 7 поғона пастлаган ҳолда жаҳон рейтингида 65-ўринда бормоқда.

Янги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида ҳамон учинчи ўринда бормоқда. Осиё Қитъаси рейтингида Ўзбекистон Эрон (44) ва Япония (48)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса Жанубий Корея (66) ва Иордания (71) терма жамолари банд этишган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи «В» гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳда, Ўзбекистон (65) ва Хитойдан ташқари (88) ташқари, Саудия Арабистони (97) ва КХДР (148) терма жамоалари ўрин олган.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (19) ва Россия (30)дан кейинги ўринда бормоқда. Аввалги ой рейтингида Ўзбекистондан юқорида бўлган Арманистон бу сафар 23 ўринга пастлаган  – (75), дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони – Германия пешқадам бўлиб турибди. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўрин олишган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.