Ўзбекистон фуқароларига Қозоғистонга боришдан олдин эҳтимолий чекловларни текшириш тавсия этилди

Вниманию граждан Узбекистана, планирующих посетить Казахстан

Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқраолларининг диққатига! Қозоғистон Республикасига кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилади.

Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозимлиги, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказиши таъкидланади.

Агар Россия Федерациясида бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Шу муносабат билан, Қозоғистонга кириш ва чиқиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бўйича бош бошқармасининг расмий веб-сайти «Хизматлар» бўлимида махсус онлайн шаклни тўлдириш орқали Россияга кириш учун таъқиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш тавсия этилади.

Аввалроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини Қозоғистон аэропортларида назорат кучайтирилгани ҳақида огоҳлантирганини ёзган эдик.

ТИВ Тожикистон фуқароларига чегарачиларга сафарининг мақсади ва вақтини, ташриф давомида яшаш жойини, шунингдек, Қозоғистонда яшовчи дўстлари ёки қариндошларининг манзиллари ва телефон рақамларини айтишга тайёр бўлишни тавсия қилганди.

Вниманию граждан Узбекистана, планирующих посетить Казахстан

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.