Андижон Тиббиёт институтида шанбалик сабабли раҳбарият ходимларнинг маошидан ушлаб қолган

Андижон тиббиёт институти раҳбарияти шанбалик сабабли ўз ходимларининг маошидан ушлаб қолган. Бу ҳақда “Спутник” нашри Адлия вазирлигига таянган ҳолда ёзади.

Маълум бўлишича, ходимларнинг иш ҳақларидан шанбалик учун пул маблағлари ректорнинг тегишли буйруғига асосан ихтиёрий равишда ушланиб қолинганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси МКнинг 164-моддасига асосан, меҳнат иш ҳақидан ушлаб қолиш фақатгина ходимнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади, розилик хати бўлмаса фақат суд қарорига асосан йўл қўйилиши белгиланган.

Шунга қарамасдан, институтниг тегишли буйруғига билан 743 нафар ходимнинг сентябрь ойи учун ойлик иш ҳақидан 100—300 минг сўмдан жами 150 млн сўм маблағлар август ойида ўтказилган ҳашар муносабати билан ушлаб қолинган, шундан 221 нафар ходимнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз ушлаб қолинган.

Ўрганишлар якунига кўра, 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган институтнинг мансабдор шахслари интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.