Андижон вилояти Бандлик бош бошқармасининг собиқ раҳбари ва ҳисобчиси қўлга олинган бўлиши мумкин
Жиноят ишлари буйича Олтинкўл туман суди томонидан ўқилган ҳукмга кўра, 2021-2022 йилларда Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган А.Мамаюсупов 7 йил 6 ойга ва мазкур бошқарма ҳисобчиси З.Нўмонова 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда.
Хабарга кўра «улар хизмат ваколатларини суистеъмол қилган ҳолда ўзаро жиноий тил бириктириб, молиявий ҳужжатларни соҳталаштириш йўли билан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш билан шуғулланиб келишган», – дейилади.
Хусусан, ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан вилоят Бандлик бош бошқармасида амалга оширилган тадбирлар давомида жами 1 млрд 567 млн сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Тасдиқланган ва расмий маълумотларни кутиб қоламиз.
Шарҳлар