Андижон вилояти ҳокими Хитойда 1,2 млрд долларлик келишувларни имзолади
Андижонда чарм пойабзал ишлаб чиқариш, электромобиллар ва лифтлар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш, металл конструкциялар лойиҳаси, қалампир етиштириш ва қайта ишлаш, шунингдек, 10 та ҳудудда гидроэлектр станцияларини қуриш лойиҳалари амалга оширилади. Бу борада 1,2 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.
Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Тянцзинда бўлиб ўтган йирик бизнес-форумда иштирок этди.
Форумда 300 га яқин хитойлик ишбилармонлар ва етакчи компанияларнинг вакиллари иштирок этди. Форум дастурига B2B ва J2B учрашувлари ҳам киритилди.
Андижон вилоятидаги корхоналар «Guoling IMP & EXP», «Hebei Huigong Mechanical Equipment», «Gao Shing», «Shangdong Sinlu Co. Ltd», «Zhejiang Jinlun Electromechanic» «Xinjiang Tian Jiao Hong an Agricultural Technology» компаниялари билан келишувлар ва меморандумларни имзолади.
Аввалроқ Андижонда Хитой компанияси билан бирга лифт ишлаб чиқариш цехи очилиши ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар