Андижон вилоятида мажбурий меҳнатни қўллаган прокурор ишдан олинди
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббоев ўз лавозимидан озод килинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди, деб ёзади “Газета” нашри.
10 август куни «Мухбир Далиев» Telegram-каналида Сардор Режаббоев Андижон туманида жойлашган участкасида туман ободонлаштириш ходимларини баҳор ойидан кузгача ишга жалб қилганлиги маьлум бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ Бош прокуратура ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланганди.
Бугун хизмат текшируви якунлангани ҳақида хабар берилди. Текширув натижасига кўра, бош прокурорнинг 23 август кунги буйруғига асосан Сардор Режаббоевга нисбатан интизомий жазо қўлланилган ва у Қўрғонтепа тумани прокурори лавозимидан озод килинган, дейилади хабарда.
Шарҳлар