Андижонда 72 та боғча субсидия олиш учун “қоғоз болаларни” суратга олган

Андижон вилоятида 72 та боғчада тарбияланувчилар сони ҳақидаги маълумотлар сохталаштирилган, дея хабар беради Мактабгача таълим агентлигининг матбуот хизмати.

Шаҳрихон тумани Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфида жами 56 та давлат, 20 та хусусий ва 243 та оилавий болалар боғчалари фаолият кўрсатади.

2023 йил ноябридан 2024 йил 14 январгача бўлган даврда жами 72 та хусусий ва оилавий боғчага онлайн тизимда ўқувчиларнинг давомати ҳақидаги шубҳали маълумотлар тўғрисида огоҳлантириш хатлари келиб тушган.

Уларга қарийб 900 миллион сўмни давлатга қайтариш мажбурияти юкланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.