Андижонда фуқаро ўз хотинини жонига қасд қилишгача олиб борди
Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл туманида молхонада осилган ҳолда топилган 21 ёшли аёлнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот тарқалди.
Марҳуманинг онаси қизининг ўз ихтиёри билан жонига қасд қилгани ҳақидаги версияга рози бўлмаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган. Унинг айтишича, қизи калтакланган ва жасади топилган омборга жойлаштирилган. Шунингдек текширув ўтказган шифокор ҳам аёлда ҳаёт пайтида олинган жароҳатлар борлигини айтган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа тафсилотларини ўрганиб, марҳуманинг турмуш ўртоғи фуқаро O.Н.ни ҳибсга олди. Олтинкўл туман суди уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109 (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 103 (Ўз жонига қасд қилишга ундаш) моддалари билан айбдор деб топиб, 9 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Ёш эр-хотиннинг кичик ёшли боласи қолган.
Шарҳлар