Андижонда электр тармоқларига ноқонуний уланган чойхона ва “Пайнет” шохобчаси аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ва шаҳар электр таъминоти бўлими ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилди.
Унда “И.и.” МЧЖ масъул шахслари, фуқаро О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Форобий” МФЙ ҳудудидаги “Ш.” номли чойхонасидаги ускуналарни ҳамда Бобуршоҳ кўчасидаги “Пайнет” шохобчасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 288,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар