Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинада уриб кетди
3 январь куни ижтимоий тармоқларда бахтсиз ҳодиса акс этган видео тарқалди.
Андижонда маст ҳолда ҳайдовчи содир этган ЙТҲ натижасида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ва яна бир ҳайдовчи тан жароҳати олган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот котиби хабар беради.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумондор процессуал тартибда қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар