,

Anhor.uz таҳририяти: Ҳаёт учун янги йил хайрия тадбири

Источник: Ezgu Amal

Янги йил байрами арафасида Anhor.uz таҳририяти байрам эсдалик совғаларини ёрдамга муҳтож бўлганлар учун умид ва таянчга айлантирган хайрия акциясини ўтказди. Хайрия ташаббуси доирасида таҳририят ҳамкорлар янги йил эсдалик совғалари учун мўлжалланган маблағларни “ Ezgu Amal хайрия жамғармаси ҳисобига ўтказди.

Ушбу эзгу ташаббусдан кўзланган мақсад энг оғир муаммо бўлмиш саратон касаллигига дуч келган болаларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Anhor.uz таҳририяти ҳисобидан йиғилган маблағлар болалар ҳаётининг мана шу оғир даврида зарур тиббий хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни даволашга йўналтирилади.

Anhor.uz таҳририяти ҳамжиҳатлигимиз мустаҳкамлиги, эзгулик қилиш истаги туфайли нафақат ўзлари, балки алоҳида ғамхўрлик ва эътиборга муҳтожлар учун ҳам байрамга мазмун-моҳият бағишлашга интилмоқда. Ezgu Amal’ни қўллаб-қувватлаб, бизнинг ёрдамимиз оғир синовларга дучор бўлган жажжи қалблар учун ёрқин умид нурига айланишига ишонамиз.

Барчангизни Янги йил байрами билан табриклаб, байрамона лаҳзаларни яқинингизга меҳр ва ғамхўрлик билан тўла кунларга айлантирадиган ушбу хайрли ишга қўшилишга таклиф этамиз. Биргаликда биз кўпроқ қилишимиз оламиз!

Ушбу QR-код ёрдамида сиз акцияга қўшилишингиз мумкин:

Ҳурмат билан, Anhor.uz таҳририяти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.