Антирекорд: ўтган сутка давомида Ўзбекистонда 1000 дан зиёд ковидга чалиниш ҳолатлари қайд этилди
16 январь куни коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 1037 нафарни ташкил этиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди. Тошкент шаҳрида 535 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда UzNews нашри ССВ матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Айни пайтда республикада коронавирус инфекциясидан тўлиқ 199193 киши соғайган (97%).
ССВ маълумотларига кўра, ўтган сутка ичида уч киши коронавирусдан вафот этган. Ушбу инфекциядан вафот этганларнинг умумий сони 1518 кишига етган.
Улашиш:
Шарҳлар