Тошкентдаги қўғирчоқ театрининг биноси таъмирланади

Тошкентдаги қўғирчоқ театрининг биноси таъмирланади

Ҳукумат қарорига мувофиқ чўғирчок театри биносини капитал таъмирлаш ишлари 2014-2015 йилларда 15 млрд сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2014 йилда бу мақсадда 400 млн сўм маблағ ажратилади.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси таъмирлаш ишларининг буюртмачиси сифатида белгиланди. Бош лойиҳа ва пудратчи ташкилот қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади.

Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирликка қўғирчоқ театри ўз фаолиятини амалга ошириши учун вақтинчалик бино ажратилишини таъминлаш топширилган, дея маълум қилади Норма.уз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.