Апелляция суди блогер Абдуқодир Мўминовнинг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди

Фото: Верховный суд

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг апелляция инстанцияси Абдуқодир Мўминовга нисбатан ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди, дея хабар бералди Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.

4 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Миробод тумани суди «Ko’zgu» YouTube канали муаллифи (250 минг обуначи) ва «Oynaga qarang» МЧЖ раҳбарини (1990 йилда туғилган) шахсий дахлсизликни бузиш, товламачилик, фирибгарлик, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, пора беришда иштирокчиликда айбдор деб топган. Бунинг учун у 3 йилга журналистик фаолият билан шуғулланиш тақиқланган ҳолда 7 йилу 3 ой қамоқ жазосини олган.

Судьялар Д.Ражабов, М.Аҳмедов ва Ҳ.Шамсиевдан иборат судьялар ҳайъати апелляция шикоятини кўриб чиқди ва биринчи инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Олий суднинг эслатишича, суд қароридан норози бўлганлар Олий суднинг кассация инстанциясига шикоят қилиши ёки протест келтириши мумкин.

2022 йил декабрь ойи охирида Абдуқодир Мўминов номаълум шахслар томонидан унинг машинасининг ойналарини бита билан синдириб, калтаклагани ҳақида хабар берган эди. Блогернинг айтишича, автомашинасининг видеорегистраторидаги USB флеш-дискини расмийлаштирмасдан, унинг розилигисиз олиб кетилган. Флеш-дискда ҳужум қилган шахслар билан суҳбатлари ёзиб олинган бўлган. Шундан сўнг шаҳар ИИББ блогер Абдуқодир Мўминовга қилинган ҳужум юзасидан «босқинчилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган.

Февраль ойида блогер 2021 йил октябрь ойида содир бўлган фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.