Тошкент шаҳар ИИББ блогер Абдуқодир Мўминовга тажовуз қилиш ишини тергов қилишни бошлади

Кадр из трансляции

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси «Кўзгу» ютуб-каналининг муаллифи, блогер Абдуқодир Мўминовга тажовуз юзасидан тергов бошлади. Мазкур ҳолат  талончилик моддаси бўйича тергов қилинмоқда. Бу ҳақда «Медиазона» ёзади.

Бошқарма Тошкентнинг Яшнобод туманида блогерга тажовуз қилинганини, воқеа жойидан “бешта бармоқ изи ва бита” топилганини қайд этади. Тезкор ходимлар ёзувларни ўрганиш учун блоггердан видеорегистратордаги флешкани олган.

23 декабрь куни кечқурун блогер Абдуқодир Мўминов Facebook ижтимоий тармоғида жонли эфирда ўзини беш нафар номаълум шахс калтаклагани, улардан бири машинасини калтак билан синдириб ташлаганини айтди. Ҳужум қилган шахслар унинг суҳбатлари ва интервьюлари ёзилган телефонини олиб кетишган. “Агар мен қочиб кетмаганимда, улар мени ўлдириш ниятида эди”, – дейди Мўминов.

Абдуқодир Мўминов ютубда 228 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган «Кўзгу» каналини юритади. Мўминов 4 декабрь куни ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан танқислиги ҳақида видео чоп этиб, халқ мустақил партиясини тузишни таклиф қилганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.