Апрелнинг охирги дам олиш кунларида шамол кучайиши билан кечадиган ўзгарувчан булутли об-ҳаво кутилмоқда
“Ўзгидромет” 25-28 апрель кунлари Ўзбекистон фуқароларини қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
Қисман булутли булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 26-27 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат 26-27 апрель кунлари кечаси +13…+18°, 28 апрелда +10…+15°, кундузи 26 апрелда +22…+27°, 27-28 апрелда + 20…+25° ни ташкил қилади.
Бухоро, Навоий вилоятлари
Қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилади. Ҳарорат 26-27 апрель кунлари кечаси +12…+17°, 28 апрелда +10…+15°, кундузи 26-27 апрелда +22…+27°, 28 апрелда + 20…+25° ни ташкил қилади.
Тошкент вилояти
26—27 апрелда бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28 апрелда ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат 26-27 апрель кунлари кечаси +12…+17°, 28 апрелда +10…+15°, кундузи 26 апрелда +22…+27°, 27-28 апрелда + 20…+25° ни ташкил қилади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат 26-27 апрель кунлари кечаси +12…+17°, 28 апрелда +10…+15°, кундузи 26 апрелда +22…+27°, 27-28 апрелда + 20…+25° ни ташкил қилади.
Қашқадарё Сурхондарё вилоятлари
Қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27-28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат 26 апрель куни кечаси +13…+18°, кундузи +25…+30°; 27 апрель куни кечаси +13…+18°, кундузи +22…+27°; 28 апрель куни кечаси +12…+17°, кундузи +20…+25° ни ташкил қилади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
26—27 апрелда бироз булутли бўлиб, жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28 апрелда ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат 26-27 апрель кунлари кечаси +12…+17°, 28 апрелда +10…+15°, кундузи 26 апрелда +22…+27°, 27-28 апрелда + 20…+25° атрофида бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари
Қисман булутли бўлади, 26-27 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28 апрелда ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 26-27 апрель кунлари кечаси +5…+10°, 28 апрелда +3…+8°, кундузи +9…+14° атрофида бўлади.
Шарҳлар