Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марказий Осиёга босим ўтказилаётганини айтмоқда

Фото: belta.by

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов таъкидлашича, ташқи кучлар Марказий Осиё давлатларининг миллий манфаатларини ҳисобга олмасдан танлов қилишга мажбурлашмоқда, деб ёзмоқда “ТАСС“.

Ушбу сўзлар хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакилларнинг Санкт-Петербургдаги “Экспофорум” доирасида ўтаётган XII халқаро йиғилишида айтилган.

“Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва бу маконда тинчлик, хавфсизлик ва ишонч ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Афсуски, Марказий Осиёга ҳаракат қилаётган ташқи кучлар миллий манфаатларни инобатга олмасдан танлов таклиф этишмоқда”, – дейди Виктор Маҳмудов.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.