Пойтахтда ўртача ижара нархи 2,2 %га камайган

Фото: норма

Январь ойида Ўзбекистонда қарийб 22 мингта уй-жой сотилган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 %га кўпайган, деб ёзмоқда “Иқтисодий шарҳ” журнали.

Маълумотга кўра, Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этган. Йил бошидан буён пойтахтда ўртача ижара нархи 2,2 %га камайган ва 1 кв.м. учун 9 долларни ташкил этган.

“Шайхонтоҳур ва Мирзо-Улуғбек туманларида ижара ҳақи сезиларли даражада пасайган, бу ҳудудларда ижара нархи 5 %дан кўпроққа арзонлашган”, – дейилади хабарда.

Йил бошидан бери иккиламчи уй-жой бозори 1,6 %га ўсган ҳамда йиллик ҳисобда иккиламчи бозор 18%га ошган. Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан пойтахтда иккиламчи бозорнинг ўртача нархи деярли 20 %га кўпайган.

Шунингдек, январь ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи деярли ўзгармаган ва бир кв.м. учун 1122 долларни ташкил қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.