Кечки Анҳор: 27 сентябрь янгиликлари

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг калтакланиши муносабати билан Россия ҳукуматига мурожаат қилди...

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг калтакланиши муносабати билан Россия ҳукуматига мурожаат қилди. Илҳом Х. ва Дилшодбек Т. ўзлари ижарада турган квартирада уйга бостириб кирган тахминан жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан калтакланган. Калтаклашлар ва хўрлашлар икки соатга яқин давом этган. Калтаклаган кишилардан бири Илҳомга тўппонча ўқталганидан кейин Ўзбекистон фуқаролари иккинчи қаватдаги квартира деразасидан сакрашга мажбур бўлган. Жабрланганларда тос суяги, қўллар синиши ҳамда мия чайқалиши қайд этилган.
 
Қўқон шаҳар ҳокимлигида рўмол ўраган ўқувчи қизларнинг рўйхати тузилганини тан олишди. “Рўйхатлар ўқувчи қизлар нималарга қизиқишини билиш учун тузилади. Масалан, қизлардан бири маданиятга, иккинчиси АКТга қизиқади. Бундан ташқари, биз рўмол ўраган ўқувчи қизлар турли экстремистик ташкилотлар фаолиятига жалб этилмаслигига ҳаракат қиламиз. Биз уларга диннинг моҳиятини тушунтиришни истаймиз”, – дейишмоқда матбуот хизматида.
 
Европа инвестицион банки Оролбўйидаги ерларни тиклаш учун 100 млн евро тақдим этади. Инвестицион дастурнинг биринчи босқичида Амударё водийсидаги эскирган ирригация тизимлари тикланади ва модернизация қилинади. Иккинчи босқичда Қорақалпоғистондаги шўр ва деградацияга учраган қишлоқ хўжалик ерлари тикланади.
 
ДХХнинг собиқ раҳбари 18 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ўзбекистон ҳарбий суди Ихтиёр Абдуллаевни жиноий ҳамжамиятни ташкил қилиш, пора олиш, Ўзбекистон манфаатларига зид равишда битимлар тузиш, таъмагирлик, бегона мулкни ўзлаштириш, божхона қонунчилигини ўта йирик миқдорда уюшган гуруҳ ва жиноий ҳамжамият манфаатларида бузиш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан қатор жиноий жазоланадиган ҳаракатларни амалга оширишда айбдор деб тан олинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.