Қаршида эркак ўзининг етти ёшли ўгай қизига жинсий зўравонлик қилганликда гумон қилинмоқда
Қашқадарё вилоятида бир аёл Болалар омбудсманига мурожаат қилиб, қизи ўгай отаси томонидан жинсий зўравонликка учраганини айтди.
Воқеа 12 октабр куни Қарши шаҳрида содир бўлган.
Аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, 2021 йилдан бери бирга яшаб келаётган турмуш ўртоғи 2017 йилда туғилган қизига нисбатан жинсий зўравонлик қилганини айтди.
Туман ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари бошланди, қизчани суд-тиббий экспертизадан ўтказиш белгиланди. Болалар омбудсманı вазиятни кузатишда давом этмоқда. Иш бўйича кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Улашиш:
Шарҳлар