Қаршидан Москвага учаётган самолёт мажбурий қўндирилди

самолет
Фото: РИА

Қаршидан Москвага учаётган “Уральские авиалинии” самолёти Екатеринбургдаги Кольцово аэропортига фавқулодда қўнди. Бунга гидравлик тизимлардан биридаги датчикнинг носозлиги сабаб бўлган, дея хабар беради авиакомпания матбуот хизмати.

“Қарши (Ўзбекистон) – Москва йўналиши бўйича U6-2128 рейсини амалга ошираётган самолёт бортида гидравлик тизимлардан бирида носозлик сенсори ишга тушган. Хавфсиз парвозни таъминлаш учун самолёт командири Кольцово захира аэродромига учишга қарор қилган. Қўниш муваффақиятли бўлди”, — дейилади хабарда.

“Уральские авиалинии” йўловчи ташиш бўйича Россиянинг етакчи авиакомпанияларидан бири бўлиб, унинг ҳаво флоти Airbus концернининг самолётларидан иборат.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.