Архив, унда ўтмишимиз, яқин ва олис тарихнинг излари бор…
Архив – бу ўтмишимиз тарихи, ота-боболаримизнинг ҳаёти, уларнинг фаолияти ва жасоратини ўзида жамлаган манбаадир. Архив фондларида йиллар оша сақланиб келинаётган ҳужжатлар биз келажак авлодлар учун катта тарихий аҳамиятга эга манбаадир. Бухоро вилоят Шофиркон туман давлат архиви 1984 йил 14 январь Халқ депутатлари Шофиркон район Совети ижроия комитетининг 18п1-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ҳақда “Ўзархив” агентлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Шофиркон туман давлат архиви ҳужжатгоҳида асосан 1926 йилдан бошлаб, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, режалаштириш, саноат, ўрмон, сув ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва архитектура, молия-кредит ва суғурта маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш, халқ таълими ва кадрлар тайёрлаш, фан, маъданият, пенсия жамғармаси, адлия, суд, прокуратура ва жамоат ташкилотларининг ҳужжатлари сақланмоқда.
«Архивдаги ҳужжатлар асосан ўзбек ва рус тилларида бўлиб, араб, лотин ва кирилл алифболарида ёзилган асл нусха ва нусхалар ҳамда электрон нусхалардан иборат. Ҳужжатли материаллар 1926 йилдан ҳозирги пайтгача бўлган даврни ўз ичига қамраб олган. Бундан ташқари давлат архивида 14 мингдан ортиқ сақлов бирликдаги шахсий таркиб ҳужжатлари ҳам сақланади. Шахсий таркиб ҳужжатлари–ташкилот, корхона, муассасаларда ва колхозлар, ширкат хўжаликларида ишлаган ишчи–хизматчиларнинг иш ҳақларни тасдиқловчи архив ҳужжатларидир. Давлат архивида тўпланган ва сақланиб келинаётган шахсий фондларда Шофиркон туманидан чиққан ажойиб инсонларнинг ҳаёти ва ижоди, иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари тўғрисидаги ҳужжатли ва фото ҳужжатлар мавжуд», – дейилади хабарда.
Шофиркон туман давлат архивидаги ҳужжатлар тарихий–илмий, халқ хўжалигида аҳолининг ижтимоий турмушида керакли мақсадларда фойдаланилиб келинган ва фойдаланилмоқда.
Бухоро вилояти Шофиркон туман давлат архиви 1947 йилда Ғиждувон туман давлат архиви таркибида ташкил этилган. 1965-йилдан давлат архивининг Вобкент туман филиалидан Шофиркон район аҳолисига хизмат кўрсатишга ўтган.
1984 йил 14 январдаги Халқ депутатлари Шофиркон район Советининг 18п1-сон қарорига асосан Шофиркон районида Бухоро вилоят давлат архивининг Шофиркон район филиали ташкил этилган.
Дастлаб, 1984 йил 5 апрелгача давлат архивининг Шофиркон туман филиали деб номланган ва фаолият юритиб келган.
1985 йил 15 апрелдан бошлаб, архив ҳужжатлари Вобкент туманидан кўчириб келтирилган.
2012 йил 5 апрелдан бошлаб Шофиркон туман давлат архиви деб қайта номланган, шунингдек архив ҳузурида ҳўжалик гуруҳи ташкил этиб тумандаги фаолиятини олиб боришга рухсат берилган.
1985 йилда давлат архивининг Шофиркон тумани филиалида жами 86 та фонд ва 13000 сақлов бирлигида ҳужжатлар мавжуд бўлган.
«Ҳозирги кунда Шофиркон туман давлат архивида 243 та фонд, жами 65141 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар, жумладан 39230 бошқарув, 14904 шахсий таркиб, 368 та шахсий келиб чиқиш, 10454 сақлов бирлигидаги вақтинчалик ҳамда 185 та сурат ҳужжатлардан иборат. Шофиркон туман давлат архиви фаолиятида 1984-2023 йилга қадар ўз балансида биноси йўқлиги, доимий ижара шартнома асосида хусусий ва давлат ташкилотлари биноларидан фойдаланган. Мисол тариқасида 2007-2019 йиллар Шофиркон туман Шоҳ кўчасида 73-уйда “Гулчеҳра” ширкат хўжалиги биноси 3 қаватида 17 млн. сўмдан , 2020-2024 йиллар Шофиркон Агросервис “МТП” МЧЖ биносида 33 млн. сўмдан ижара шартномаси тузиб бинолардан фойдалиниб келинган», – дейилади.
Ишлаш шароитларида модий-техник базаси етарли даражада эмаслиги, қийинчиликларга сабаб бўлиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 4463-сонли қарори ҳамда 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Архив ишини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5834-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Бухоро вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва Адлия вазирлиги томонидан бугунги кунда Шофиркон туман давлат архиви янги бинога кўчирилганлиги, бино қайта тамирланиб, ёғоч жавонлар ўрнига замонавий темир жавонлар, замонавий охирги русумдаги сканер ва 2 та моноблок компьютерлари ва янги мебель жиҳозлари билан таминланди. Бино деразалари ташқи томондан қўриқланиши мақсадида жами 15 та темир панжаралар ўрнатилди.
Шофиркон туман давлат архивида алоҳида қимматли ва ноёб хужжатлар мавжуд. Улар режа асосида йил давомида аниқланиб, тизимлаштириб рўйхатлари шакллантирилиб борилмоқда. 1994 йилдан бугунги кунга қадар 1000 дан ортиқ алоҳида қимматли ҳужжатлар аниқланиб, рўйхатлар асосида сақланмоқда.
Бугунги кунда юртимизда энг долзарб масалаларидан бири бу рақамлаштириш, ҳужжатларни электрон қидирув тизимини яратиш ишлари бўлиб, бу борада ҳам анчагина ишлар қилинди, белгиланган режа –кўрсатгичлар амалда ошиғи билан бажарилди, бугунги кунда 5550 сақлов бирлигидаги ҳужжатлардан 13469 кадр ҳужжатларнинг электрон нусхаси яратилди.
Давлат архивида онлайн тизимидан- давлат хизматлари маркази орқали ижтимоий–ҳуқуқий, мавзули сўровлар 2024 йил 1-чорагида 302 та мавзули ва 1074 та ижтимоий -ҳуқуқий сўровлар келиб тушганлиги ҳамда ижро этилган.
Шофиркон туман давлат архиви томонидан 2023 йилда фуқароларга ҳамда туман ҳудудидаги ташкилотларга кўрсатган пуллик хизматлар жами 83,0 млн сўмни ташкил этган, жумладан мавзули сўровлардан 10 млн сўм, ташкилотларга илмий – техник хизмат кўрсатишдан 71,0 mln.soъм.
2024 йил 1-чоракда жами 56,0 млн сўм, жумладан мавзули сўровлардан 16 млн сўм, ташкилотларга илмий – техник хизмат кўрсатишдан 40 mln.soъмдан ортиқ маблағ келиб тушган.
Шарҳлар