Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг хизмат автомобили жарима майдончасига жўнатилди

Источник: Новости Кашкадарьи

Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг автомобили бирданига бир нечта йўл ҳаракати қоидасини бузган, уларнинг орасида светофорнинг тақиқловчи сигналини менсимаслик ҳам бор. Ҳуқуқбузарлик камера объективига тушиб, ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин ЙҲХБ ходимлари қоидабузарни қўлга олди, деб ёзади «Новости Кашкадарьи» нашри.

Видеода давлат рақами  70005DAV  бўлган Trailblazer автомобили светофорнинг қизил чироғига йўл қопламаси линиясини босиб ўтиб пиёдалар ўтиш жойидан бурилиб кетганини кўриш мумкин.

Ушбу қоидабузарликлар билан бир қаторда ЙҲХБ ходимлари автомобиль ойналарининг ноқонуний қорайтирилганини ҳам қайд этишган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 126-моддаси (Транспорт воситаларидан қорайтирилган ойналар билан фойдаланиш), 128-моддаси (Пиёдалар йўлкасидан ҳайдаш, йўл белгилари талабларига ва бошқа йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик) ва 128-4-моддаси (Стоп-чизиққа кириш ва светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиб кетиш) бўйича баённома тузилган. Автомобиль жарима майдончасига жўнатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.