Қашқадарё вилоятидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш содир бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши тумани «Дашт» маҳалласида жойлашган «Ғузор-Қарши» автойўлидаги газ қуйиш шохобчасида газ-ҳаво аралашмаси портлади. Бу ҳақда ЎзР ФВВ хабар берди.
Ҳодиса соат 15:45 да «Камаз-512» автомобилининг газ баллонини тўлдириш пайтида юз берди. Портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Воқеа жойига соат 15:56 да тўртта ёнғин-қутқарув экипажи етиб келди. Ёнғин соат 16:00 да локализация қилинди ва соат 16:45 да тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин оқибатида газ қуйиш шохобчаси биносининг 22 кв.м майдондаги томи шикастланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш сақлаш резервуарига газ қуйиш пайтида учқун чиқиши натижасида юз берган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
Улашиш:
Шарҳлар