Қашқадарёда 20 дан ортиқ дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 21 туп қайрағоч ноқонуний равишда кесилгани ҳақида вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқарма ва Миллий гвардия ходимлари томонидан фермер хўжалиги ҳудудида ўтказилган рейд давомида дарахтларни кесиш факти аниқланди.
Табиатга етказилган зарар 180,8 миллион сўмни ташкил этган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар