Қашқадарёда аёлларга қарата шиша идиш отган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тармоқда ошхонада ўтирган бир гуруҳ аёлларга қарата номаълум эркак стакан отгани тасвирланган видео тарқалганди. Кадрда стакан аёллардан бирининг бошига тегиб, кўп қон оққани кўринади. Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот берди, деб ёзади Kun.uz нашри.
«Китоб тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Д танишлари билан Шаҳрисабз шаҳридаги «Караван» номли ошхонада ўтирганида, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Б.Ш фуқаро Р.Д ва унинг танишлари ўтирган ошхона столига келиб ўтириб, туриб кетиб, бирор етарли сабабларсиз, ошхона столи томон ичимлик ичиш учун мўлжалланган шиша идишни отган», – дейилади хабарда.
Шиша идиш фуқаролар Р.Д. ва Қ.С.ларнинг юз ҳамда бўйин соҳасига келиб тегиши оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан фуқаро Б.Шгa нисбатан жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда. Ушбу моддага кўра, у 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Шарҳлар