Қашқадарёда ёқилғи қуйиш шохобчаси 1 млрд сўмдан ортиқ электр-энергиясини ўғирлагани аниқланди

Фото: Узэнергоинспекция

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган газ қуйиш шохобчаси аниқланди, дея хабар беради «Ўзенергоназорат».

Мутахассислар томонидан “Наврўз” маҳалласида рейд ўтказилган. Маълум бўлишича, ёқилғи қуйиш шохобчасидаги масъул шахслар ҳисоблагичнинг ишлашига аралашган.

Етказилган зарар 1 миллиард 85 миллион сўмни ташкил этди, дейилади хабарда.

Тўпланган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.