Қашқадарёда компьютер қурилмалари ишлаб чиқарилади
Хитой компаниялари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Хитойда бўлиб турган вилояти ҳокимлигининг делегацияси Шенжен шаҳридаги компьютер технологиялари йўналишидаги йирик компаниялар Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва халқаро Intel компаниялари ҳамкорлигида Қаршидаги эркин иқтисодий зонада моноблок, ноутбук, она платалар, видеокарталар ва бошқа компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришган», – дейилади хабарда.
Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унда йиллик 1 миллиондан ортиқ маҳсулотлар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади.
Мазкур инвестициявий лойиҳа 2024 йилнинг 4-чорагида ишга туширилади. Унда 120 нафар ходим иш билан таъминланади. Ходимларнинг аксарияти Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака оширади.
Шарҳлар