Қашқадарёда трансформатор ўрнатиш жараёнида архитектура ёдгорлигига шикаст етказилган

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ўтказилган тадбирда туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари томонидан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасида бўлган “Дархон” маҳалласида жойлашган VI—ХII асрларга оид “Чилламазортепа” археология объектига жиддий зиён етказилган.

Бу ҳолат прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат жараёнида аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълумотларига кўра, трансформатор пунктини ўрнатиш учун ёдгорликнинг 3,75 м3 ҳажмдаги қисми ноқонуний равишда ковланиб, маданий мерос объектига 93 млн. сўмлик зарар етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани электр таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.