Москва-Тошкент юналиши бўйлаб яна битта авиақатнов йўлга қўйилмоқда
Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 2024 йил 3-апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлашни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда «Uzbekistan airoports».
Москва — Тошкент — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни «Боэинг» 737-800 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда авиаташувчи Москва — Самарқанд — Москва ҳамда Санкт-Петербург — Самарқанд — Санкт-Петербург йўналиши бўйича ҳар куни парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
«Победа» — Россиянинг «Аэрофлот — Россия ҳаво йўллари» гуруҳига қарашли лоукостер авиакомпанияси, штаб-квартираси Внуково аэропортида Москвада жойлашган.
Улашиш:
Шарҳлар