Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан республика ичидаги авиайўналишларга бўлган талаб ва қизиқиш инобатга олинган ҳолда қўшимча авиақатновлар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра:
Тошкент – Наманган – Тошкент йўналишида 15 июнь куни;
Тошкент – Бухоро – Тошкент – 15, 17, 18 июнь кунлари;
Тошкент – Термиз – Тошкент – 15, 16, 17, 18 июнь кунлари;
Тошкент – Самарқанд – Тошкент – 16 июнь куни;
Тошкент – Урганч – Тошкент – 16, 18 июнь кунлари;
Тошкент – Фарғона – Тошкент – 17 июнь куни қўшимча парвозлар амалга оширилади.
Улашиш:
Шарҳлар