Ҳаводаги чанг қурумига Тошкент ИЭСда мазут қўллангани сабаб қилиб кўрсатилмоқда
Шу йилнинг 23 январидан 31 январига қадар Экология вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар қишлоғида жойлашган “Тошкент иссиқлик электр станцияси” (ИЭС) фаолияти текширилди.
Текширув давомида корхонада асосий ёқилғи сифатида газдан, захира ёқилғи сифатида эса мазутдан фойдаланилаётгани, шу сабабли пойтахтни қурум қоплагани аниқланган.
Текширув натижаларига кўра, Тошкент ИЭСга 1 миллиард 23 миллион сўм (атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 759 миллион, тупроқни нефть маҳсулотлари билан ифлослантиргани учун 264 миллион) миқдорида компенсация тўлаш белгиланди.
Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ИЭСга 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилди.
Айни пайтда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқбузарликни содир этган ИЭС мансабдор шахсларига нисбатан тегишли чоралар кўриш учун адлия органларига юборилмоқда.
Шарҳлар