Тошкентда байрам кунларидаги автобуслар ҳаракати графиги тасдиқланди

автобус
Фото: Новости Узбекистана

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 декабрдаги “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-213-сон фармонига биноан, “Наврўз” байрамини нишонлаш мақсадида 21—24 март кунлари дам олиш кунлари этиб белгиланганлиги муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қандай тартибда ташкил этилганлигини маълум қилди.

  • 2024 йил 21 март, пайшанба — “Навроʻз” байрами, дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 22 март, жума — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 23 март, шанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 24 март, якшанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.