“Евронинг отаси” ва “замонавий Европа Иттифоқи меъмори” Жак Делор вафот этди

Фото: France 24

Европа комиссиясининг собиқ раҳбари Жак Делор вафот этди. Бу ҳақда унинг қизи Мартина Обри AFP нашрига маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Делор Париждаги уйида уйқудалигида вафот этган. У 98 ёшда эди.

“Ғарб оммавий ахборот воситалари Делорни “евронинг отаси” ва “замонавий Европа Иттифоқи меъмори” деб атайди. 1981 йилдан 1984 йилгача Делор Франция президенти Француа Миттеран ҳукуматида молия вазири, 1985 йилда эса Европа комиссиясини бошқарган”, – дейилади хабарда.

Делор Европа комиссиясини уч муддатга яъни 1995 йилгача бошқарган. Бу ўн йиллик Жак Делор Европа Иттифоқи давлатларининг ички интеграциясини мустаҳкамлаш даврига айланганди. Жумладан, умумий бозор маконини яратиш тугалланган, Шенген келишувлари тузилган, “Эрасмус” талабалар алмашинуви дастури қабул қилинган ва ягона Европа валютаси – “евро” ташкил этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.