Ўзбекистонда автомобиль эгалари ҳавони ифлослантиргани учун 50,1 миллион сўм жаримага тортилди
“Тоза ҳаво ойлиги”нинг биринчи босқичи мамлакатнинг барча ҳудудларида давом этаётган бўлиб, унда 58 минг 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Ўзбекистонда 518 та транспорт воситаси атмосферага зарарли моддаларни меъёрдан ортиқ чиқармоқда. Натижада 303 нафар ҳайдовчига ҳавони ифлослантиргани учун 50,1 миллион сўм жарима солинган.
Шунингдек, 222 та автомашинанинг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
“Тоза ҳаво” дастурининг биринчи босқичи 10 апрель куни бошланган ва 10 майгача давом этади.
Улашиш:
Шарҳлар