Венгрия компанияси Тошкентда замонавий автотураргоҳларни яратади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов «iCell» компанияси бош директори маслаҳатчиси Габор Пуштаи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Мулоқот чоғида йўл ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилинди. Венгрия компания томонидан жадал ривожланаётган Тошкент шаҳридаги автотураргоҳларни бошқариш имконини берувчи лойиҳа устида олиб бораётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Тизим автотураргоҳларни қидириш, брон қилиш ҳамда улар учун ҳақ тўлаш учун юқори технологияли сенсорлар ва мобил иловаларни жорий этишга асосланган.
Компания мутахассислари лойиҳани самарали амалга оширишнинг мумкин бўлган вариантларини ўрганиш ва Тошкент шаҳрининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда махсус таклифларни тайёрлаш устида бир йилдан ортиқ вақтдан бери ишламоқда.
Таъкидланганидек, лойиҳани амалга оширишда республиканинг амалдаги қонунчилигига ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари, уларни ҳал этиш йўллари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар учун аниқ жавобгарликни назарда тутувчи моддалар диспозициясига оид ўзгартишлар киритилиши муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу лойиҳани амалга оширишда республиканинг амалдаги қонунчилигига ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари, уларни ҳал етиш йўллари, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ тушунишни назарда тутувчи моддаларнинг диспозициялари бўйича ўзгартишлар киритиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Шарҳлар