“Аёллар дафтари”га қайси тоифадаги хотин-қизлар киритилади

“Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади, деб ёзмоқда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали.

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

“Аёллар дафтари”га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги “Аёллар дафтари”га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.