Азамат Турданов Даулет Тажимуратовга қарши кўрсатмалар берди

Азамат Турданов. Источник: пресс-центр суда

29 ноябрь куни эрталаб соат 9:00 да Бухоро вилоят судида 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан суд жараёнининг иккинчи куни бошланди.

Иш бўйича айбланувчи A.Турданов кўрсатма берди. Азамат Турданов 1-2 июль кунлари Нукусда юз берган тартибсизликларда спортчиларнинг иштирокини таъминлаганликда ва, Жўқорғи Кенесни қўлга олиш учун Даулетмурод Тажимуратовни елкасига кўтариб олиб борганликда айбланмоқда.

Судланувчи бу ишни ўз хоҳиши билан қилганини, уни ҳеч ким мажбурламаганини айтди.

Азамат Турданов Тажимуратовга қарши кўрсатма берди. У Тажимуратовни «фирибгар» ва «жиноятчи» деб атади.

Тажимуратов судьяга ўгирилиб, норозилигини билдирди. Раислик қилувчи судья Ебулай Абибуллаев шахсий маълумотлар ҳақида гапириш шарт эмаслигини таъкидлаб, воқеалар ҳақида сўзлашни сўраган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.