БААда бедарак кетган Исроил фуқароси ўлдирилган ҳолда топилди

Foto: CNN

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) бедарак кетган Исроил фуқароси Зви Коган жасади топилди, деб хабар берди Исроил расмийлари якшанба куни. Улар ушбу воқеани «антисемитик террор ҳаракати» деб аташди. Бу ҳақида CNN хабар бермоқда.

Зви Коган Исроил-Молдова фуқаролигига эга бўлган ва дунё бўйлаб яҳудийлар жамоаларини ташкил этувчи Чабад ҳаракатининг вакили эди. У пайшанба куни бедарак йўқолганди.

Якшанба куни Исроил Бош вазирлик идораси ва Ташқи ишлар вазирлиги БАА расмийлари Коган жасадини топганини тасдиқлади.

«Зви Коган, олижаноб хотираси ҳурматга лойиқ, қотиллиги бу жирканч антисемитик террор ҳаракати ҳисобланади. Исроил давлати бу жиноятни амалга оширганларни жавобгарликка тортиш учун барча чораларни кўради,» дейилади Исроил баёнотда.

Исроил мудофаа вазири Исраел Катзнинг эса Катз ушбу қотилликни «қўрқоқ ва жирканч антисемитик террор ҳаракати» деб атади.

БАА Ички ишлар вазирлиги эса бу масала бўйича шанба куни Коган оиласидан унинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушгани ва тергов олиб борилаётганини маълум қилди.

Коган БААда яҳудийликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича Чабад вакиллари билан бирга ишлаган. У минтақадаги биринчи яҳудий таълим марказини асос солган ва кошер озиқ-овқатни кенг оммалаштиришга ёрдам берган.

Унинг рафиқаси Ривкй Коган АҚШ фуқароси бўлиб, унинг амакиси Рабби Гавриел Ҳолтзберг 2008-йилда Мумбайдаги террор ҳужумлари чоғида ҳалок бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.