“Бахти Ташкентский”нинг шериги Туркманистонда қўлга олинди
Ўзбекистонда жиноий гуруҳлар аъзоларини қўлга олиш бўйича оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Жумладан, “Бахти Ташкентский” номи билан танилган қонунбузар Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинганди.
52 ёшли Бахтиёр Қудратуллаев ва яна икки шахс – Дилшод Шарипов ва Анвар Мирзахонов ҳибсга олингани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
25 декабрь куни Қудратуллаевнинг ўғли ва гуруҳнинг яна бир қанча аъзолари, жумладан Наргиза Жуманиёзова ҳам ҳибсга олингани маълум бўлган.
Ҳибсга олишлар бошланганидан сўнг Ўзбекистон махсус хизматлари туркманистонлик ҳамкасбларига жиноий гуруҳ аъзоларидан бири 7 декабрь куни Туркманистон билан чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, қочишга муваффақ бўлгани ҳақида тезкор маълумот берган.
Туркманистон Миллий хавфсизлик хизматига гумонланувчи Наргиза Жуманиёзованинг синглиси Бибижон Жуманиёзованинг уйидалиги ҳақида маълумот берилган.
Қидирув натижасида эркак 9-декабрь куни қўлга олинган, эртаси куни эса “Шовот” чегара божхона постида Ўзбекистон махсус хизматларига топширилган.
Бибиджоннинг уйидан жиноий гуруҳ аъзосидан ташқари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 12 қути дори воситалари топилган. Маълум бўлишича, аёл дори воситалари контрабандаси билан шуғулланган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Шарҳлар