“Бахти Ташкентский”нинг ўғли ҳам қўлга олинди

Фото: пойтахт ИИББ матбуот хизмати

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган қуйидаги шахслар ушланиб, гумон қилинувчи тарзида жалб этилди, деб хабар беряпти ИИББ матбуот хизмати.

1. 1996 й.т. Қудратуллаев Ихтиёр Бахтиёр ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);

2. 1994 й.т. Зафаров Бегзод Бахтиёрович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

3. 1983 й.т. Жуманиязова Наргиза Рустамовна (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

4. 1975 й.т. Бадалов Джахонгир Джураевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 1-қисми);

5. 1978 й.т. Сулаймонқулов Шерали Рўзиевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);

6. 1995 й.т. Турсунбоев Акмалжон Наримон ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

“Жиноятга жазо муқаррар. Ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББга хабар беринг”, – дейилади.

Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Аввалроқ, “Бахти Ташкентский” қўлга олинганини ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.