«Бахти Ташкентский»нинг акаси ва икки шахс қидирувга берилди
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган қуйидаги шахс қидирилмоқда, деб ёзяпти ИИББ матбуот хизмати.
1) 1964 йилда туғилган Исамитдинов Хусан Хашимович;
2) 1966 йилда туғилган Қудратуллаев Шухрат Запарович;
3) 1988 йилда туғилган Вапаев Феруз Мухамматсалаевич.
«Ҳурматли фуқаролар! Агар Сиз ушбу шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёҳуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», – дейилган хабарда.
Аввалроқ, 2023 йилнинг 3 декабрида Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан «Бахти Ташкентский» ва «Бахти Янгиабадский» лақаби билан танилган 52 ёшли Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинган эди.
Кейинроқ унга яқин бўлган шахслар, қолаверса унинг 1996 йилда туғилган ўғли Қудратуллаев Ихтиёр ҳам қўлга олинган.
Унутманг! Жиноят содир этган шахсларни яшириш жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Шарҳлар