Банк оператори «сохта» бўлиб чиқди
Бухоро вилояти, Олот туманида яшовчи 42 ёшли аёл Ғ.Н. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум сабабларга кўра 14,5 млн. миқдоридаги пул маблағлари ечиб олинганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида яшовчи 19 ёшли Қ.А. содир этганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, «Қ.А. жабрланувчи Ғ.Н.га қўнғироқ қилган ва ўзини «Банк оператори» сифатида таништириб, сохта ҳаволани «СМС» хабарнома орқали юбориб, шахсий маълумотларини қўлга киритган. Айблонувчи Қ.А. унинг ҳисобида бўлган 14,5 млн. сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган».
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Қ.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар