Хитой авиаташувчи кемаларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда

Китай наращивает производство авианосцев

Хитой АҚШнинг Тинч океанидаги ҳарбий иштирокини камайтириш ва ХХР ўзининг “қўзғолончи провинция” деб ҳисоблаган Тайванни назорат қилиш мақсадида ўзининг ҳарбий-денгиз кучларини (денгиз флоти) фаол равишда ривожлантирмоқда ва самолёт ташувчи кемаларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирмоқда. Сўнгги пайтларда расмийларнинг баёнотларида “Хитойнинг қайта бирлашиши” кўпроқ тилга олинмоқда, бундан олдин бўлгани каби унга “тинч” сўзи қўшилмаяпти, дея хабар беради DW.

Айни пайтда Хитой ҳарбий-денгиз кучларида иккита самолёт ташувчи кема бор: ХХР томонидан 1998 йилда Украинадан сотиб олинган “Ляонин” ва унинг хитойча нусхаси “Шандун”. Яна иккита авиаташувчи кема ишлаб чиқарилмоқда, улардан бири, Гонконг ва Тайвандаги ОАВ хабарларига кўра, ядро қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

Экспертларнинг фикрича, Хитой расмийлари нафақат Тайван бўғозида, балки бутун Тинч океанда ҳам кучлар мувозанатини ўзгартиришга интилмоқда. Хитой адмирали Юань Хуачжи Хитойга самолёт ташувчи кемалар АҚШ билан ҳарбий қарама-қаршилик учун эмас, балки “суверенитетимиз ва ҳудудий яхлитлигимизни ҳимоя қилиш” учун керак деб даъво қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.